''Янги нафас'' югуриш марафонида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам иштирок этди

21:04 19 Ноябрь 2023 Спорт
188 0

Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар “Давлат байроғи куни”га бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақасида қатнашди.

Марафон бир вақтни ўзида республиканинг 16 та шаҳрида ўтказилди.

Мазкур югуриш мусобақаларига Ўзбекистонда Ногиронлар, Карлар ҳамда Кўзи ожизлар жамиятларининг жами 1000 га яқин аъзолари иштирок этди.

Марафон иштирокчилари ўртача 50-150 минг сўмгача бадал тўлаб иштирок этган бўлса, имконияти чекланганлар учун эса бепул қилиб берилди.

Маълумот учун: нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шунга кўра, вазирлик Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасини амалга ошириб келмоқда.

Лойиҳа доирасида вазирлик томонидан бугунги кунга қадар кўплаб йирик ижтимоий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер