Янги мавсумда ЕЧЛ учрашувларини қайси телеканалда томоша қилишимиз мумкин?
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг янги мавсумдаги учрашувлари «Зўр ТВ» каналида намойиш этилади. Ҳозирча ҳар бир турда биттадан учрашув трансляция қилиниши мумкин. Бошқа телеканаллар билан ҳамкорлик ҳақида хабар берилмаган.
Янгича тизимда ўтказилаётган мусобақалар ҳафтанинг уч кунида бўлиб ўтади. Шу сабабли ҳар бир ўйин кунида биттадан марказий учрашув эфирга қўйилади. 17 сентябр куни биринчи тур доирасида «Милан»—«Ливерпул», «Ювентус»—«ПСВ», «Реал»—«Штутгарт» каби марказий баҳслар мавжуд.
Канал мутасаддилари қайси учрашувни намойиш қилишини маълум қилмаган. «Зўр ТВ» аввалроқ ЛаЛига учрашувларини сотиб олганини маълум қилганди. Ҳозирда телеканал Испания чемпионатининг ҳам марказий учрашувларинигина намойиш этмоқда.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда спортга ихтисослашган Спорт телеканали на ЛаЛига ва на ЕЧЛсини қўлга кирита олди. Сўнгги йилларда Спорт ТВ юртимизда харидоргир бўлган чемпионатларни сотиб ола олмаяпти.
Аввалроқ, Урганч шаҳрида 2,9 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг