Янги киберхавфсизлик бўйича давлат университетининг қачондан фаолият бошлаши маълум бўлди
20 январь куни «Cyber university» давлат университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган эди.
Қарорга кўра, ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш «Cyber university» давлат университетининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув жиҳатдан мустақил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.
Унда талабаларни ўқитиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида олиб борилади.
Университет таркибида IT-кластер (ахборот технологиялар парки, технопарк) ташкил этилади ва илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2025/2026 ўқув йили учун Университетга бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 100 та давлат гранти ажратилади. Ажратилган грантлар таълим йўналиши кесимида тақсимланиб, навбатдаги ўқув йилидан бошлаб қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари асосида берилади.
Таъкидлаш жоиз, университетда ўқув жараёни 2025 йил сентябрь ойида бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг