Янги хусусий мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти очилди

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд туманидаги Ўзбеккенти маҳалласида 1100 ўринли “Registon lyceum” хусусий мактаби ҳамда 200 ўринли “Registon bog'chasi” хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида болалар организмининг фаол ўсиши ва ривожланишида муҳим бўлган ақлий, руҳий, жисмоний жиҳатларни уйғунликда қамраб оладиган, таълим ва тарбияни занжирли боғлайдиган дастурнинг тақдимоти ўтказилди. Бу дастур икки ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.
Янги хусусий мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти очилишига бағишланган маросимда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳусан Тўхтаев, туман ҳокими Сирожиддин Усмонов, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев сўзга чиқиб, таълим-тарбия масканлари фаолиятига муваффақият тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг