Янги хизмат машиналари топширилди
Отабек ИСРОИЛОВ/«Халқ сўзи». Нурафшон шаҳридаги «Ватанпарвар» боғида ўтказилган тадбирда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси соҳавий хизматлари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирок этди.
Хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этиб, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда фаоллик кўрсатган 15 нафар ходим пул мукофоти ва ташаккурнома билан тақдирланди.

Қайд этиш лозим, Президентимизнинг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда ва бу борда намуна кўрсатаётган ходимлар муносиб рағбатлантирилиши лозим, албатта.
— Қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳудудларда криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш хизмат фаолиятимиздаги бирламчи бурчимиздир, — дейди Қўриқлаш бошқармаси Бўстонлиқ тумани қўриқлаш бўлими ходими, кичик сержант Элдор Сулаймонов. — Айниқса, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва уларнинг содир бўлишига имконият яратувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш, ҳуқуқбузарликнинг янги турларига қарши таъсирчан йўналишларни белгилаш ҳамда самарадорликни ошириш бугунги давр талабидир.

Тадбир давомида «Cobalt» русумли 20 та хизмат автомобили патруль-пост хизмати бўлинмаларига тантанали топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг