Янги йил тадбирлари сабаб пойтахтнинг айрим марказий кўчалари бир ойга ёпилади

16:45 13 Декабрь 2025 Жамият
502 0

Янги йил тадбирлари муносабати билан пойтахтнинг айрим марказий кўчалари бир ойга ёпилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Билдирилишича, янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида пойтахтнинг айрим ҳудудларида транспорт воситалари учун ҳаракат чекловлари ўрнатилади.

Жумладан, 2025 йилнинг 15 декабридан 2026 йилнинг 15 январигача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида:

  •  Зарафшон кўчасининг «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  •  Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
  •  Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.

2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида:

  •  Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача,
  •  Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер