Янги йил арафасидаги янги объектлар
Пайариқ туманидаги Кўпаки ва Дўстлик маҳаллаларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Ушбу ҳудудда яшовчи тадбиркор ва фаол фуқаролар кўмагида, ҳашар йўли билан барпо қилинган мазкур объектларнинг очилиши муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимлиги, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бинода маҳалла еттилиги учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар маҳалла тарбия бешиги эканлиги, ҳар бир инсонни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган маскан эканлиги ҳақида гапиришди.
Жомбой туманидаги Нўш маҳалласида эса “Open byudjet” лойиҳаси маблағи ҳисобига қурилган янги бино фойдаланишга топширилди.

Маҳалла аҳли лойиҳанинг биринчи мавсумида иштирок этиб, 1 миллиард 500 миллион сўм маблағни қўлга киритган эди. Натижада ушбу маблағ ҳисобидан ҳудудда “Нуронийлар чойхонаси”, “Ёшлар гузари” ҳамда маҳалла биноси бунёд этилди.

Янги объектларнинг тантанали очилиш маросимида қурилиш жараёнида фаол иштирок этиб, фидойилик кўрсатган юртдошларимизга миннатдорлик билдирилди. Шунингдек, мазкур иншоотларда аҳоли, нуронийлар ҳамда маҳалла “еттилиги” вакиллари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани алоҳида таъкидланди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг