Янги ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди
Энг улуғ, энг азиз айём — Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги юртимизнинг барча гўшаларида кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан тўйга тўёна каби жойларда қатор янги ижтимоий-иқтисодий объектлар фойдаланишга топшириляпти.
Ургутда байрам тантаналари туман марказидаги истироҳат боғи ҳамда Тўрткўл маҳалласида бўлиб ўтди. Шодиёналарда санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Тадбирларда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаоллар, ўқиш ва изланишда тенгдошларига ўрнак бўлаётган истеъдодли ёшлар муносиб тақдирланди.
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида Ургут туманидаги Қуйи Торинжак маҳалласида жойлашган 5-умумтаълим мактаби учун қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур мактабда минг нафарга яқин ўқувчи таълим олади. 3 қаватли, 12 та синфхонадан иборат янги бино 330 ўқувчига мўлжалланган.

Бекравот қишлоғида ҳам 330 ўринли янги мактаб биноси очилди. Илгари бу қишлоқ ҳудудида мактаб мавжуд эмас эди. Энди эса 159‑сонли янги умумтаълим мактаби ишга туширилди. Натижада тумандаги мактаблар сони яна биттага кўпайди.
Паст Дарғом туманида эса байрам арафасида янги поликлиника биноси фойдаланишга топширилди. Чархин, Оқ олтин, Балхиён, Гулакандоз, Тинчлик, Камолот ва Мирзо Улуғбек номли маҳаллалардаги 23 минг 792 нафар аҳоли учун бирламчи тиббий хизмат кўрсатиб келаётган кўп тармоқли марказий поликлиника Чархин филиалининг биноси анча эскириб қолган эди.
Шу боис инвестиция дастури доирасида 5 миллиард 700 миллион сўм маблағ ҳисобига поликлиниканинг биноси буткул қайта таъмирланди. Бир вақтнинг ўзида 160 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш қувватига эга мазкур бинода шифокорлар ва беморлар учун барча зарур шароитлар яратилган.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг