Янги грипп вируси иммунитетга осон «чап бера олади»
Иллюстратив фото
Дунёнинг кўплаб ҳудудларида мавсумий грипп хасталиги кенг тарқалаётган бир паллада олимлар янги гибрид вируслар пайдо бўлганидан хавотирда.
Энг ёмони, ушбу янги мутациялар инсон иммунитетига осон «чап бера олади». Яъни организмда грипп инфекциясига қарши антитаналар шаклланган бўлсада, уларни қийинчиликсиз четлаб ўтиб, соғлом ҳужайраларни зарарлайди.
Мутахассисларнинг изоҳ беришича, икки вируснинг бирлашиши фанда конфекциялар деб аталади. Бироқ Шотландиянинг Глазго университети олимлари томонидан инсон ўпкасида ўтказилган тажрибалар давомида вируслар бир-бири билан рақобатлашмаслиги, аксинча кучларини бирлаштириб, янада хавфли тус олиши аниқланди.
Биз сўз юритаётган гибрид грипп инфекциялари шу тариқа шаклланган ва олимлар ҳали бундай вирусга дуч келишмаганини таъкидламоқда.
‼️Хавотирли жиҳати, ушбу чатишган хасталик аксарият ҳолларда пневмонияни келтириб чиқариши мумкин. Яъни инфекция оқибатида ўпка тўқималари яллиғланиб, унинг бўшлиғи суюқлик билан тўлиши кузатилади. Оқибатда беморнинг нафас олиши оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг