Янги автодром фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Ҳазорасп туман ўқув-спорт техника клубига қарашли янги автодром фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, янги қуриб ишга туширилган автомобиль ўқув-машқ майдони ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилишини таъкидлади.
— Автомототранспорт ҳайдовчилари тайёрлаш мактабларида назарий билимлар ва амалий машғулотларнинг уйғунлигини таъминлаш мақсадида вилоятимизда инновацион технологиялар билан жиҳозланган учинчи автодромни ишга туширдик, — дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти Кенгаши раиси Давронбек Иброҳимов. – Шу билан бир қаторда мазкур автомактаблар учун янги енгил ва юк автомобиллари харид қилинди. Амалий машқларни бундай шароитларга эга автодромларда ўтказган ҳайдовчилар зарур кўникмаларга эга бўлади ва бу келгусида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга ёрдам беради.
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг