Янги Ангрен ИЭС: 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида атмосферага ташланмалар меъёрдан ошмаган

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янги Ангрен иссиқлик электр станциясида (ИЭС) ўрганиш ишлари олиб бориб, 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида атмосферага ташланган зарарли моддалар белгиланган меъёрдан ошмаганини тасдиқлади.
Аввалроқ станцияда мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналари етарлича самарали ишламагани сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги қарорига асосан компенсация ҳисоб-китоб қилинган ва камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилганди.
Янги Ангрен ИЭС Тошкент вилоятининг шарқий ҳудудлари ҳамда Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи йирик энергоиншоот бўлиб, йилига 5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу миқдор қарийб 2 млн хонадонни электр билан таъминлаш имконини беради.
Станцияда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланган атмосфера ҳавосига чиқарилиши мумкин бўлган ифлослантирувчи моддалар квотаси қўлланмоқда. Ўрганишларга кўра, 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида амалдаги ташланмалар белгиланган чекловдан ошмаган.
Айни вақтда станцияда ифлослантирувчи моддаларни камайтириш самарадорлигини ошириш бўйича 2028 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар режаси амалга оширилмоқда. Шу доирада электр фильтрларининг мукаммал ва жорий таъмири бажарилиб, уларнинг самарадорлиги 84 фоиздан 96 фоизга оширилди.
Келгусида қозон қурилмаларини таъмирлаш ва уларга замонавий электр фильтрлари ўрнатиш орқали атмосферага ташланадиган чиқиндиларни янада камайтириш режалаштирилган. Шунингдек, Тошкент вилояти Экология бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «йўл харитаси» асосида белгиланган чора-тадбирлар изчил давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг