Яна ис гази... Тошкент вилоятида бир оиланинг 3 аъзоси «кўринмас душман» қурбонига айланди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, кеча, 19 декабрь куни Бўстонлиқ тумани «Фазогир» МФЙда яшовчи Н.Х. исмли фуқаро туман ИИБга мурожаат қилиб, опаси, поччаси ва уларнинг ўғли яшаш хонадонида вафот этгани маълум қилган.
Аниқланишича, 43 ёшли эркак, 35 ёшли аёл ва 8 ёшли боланинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг