Яна бир тоифа абитуриентларга ўқишга киришда тавсиянома бериладиган бўлди
«Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаганларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
Янги меъёрларга кўра, ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида «Жасорат мактаби» фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, «Жасорат мактаблари»да математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.
Бундан ташқари, ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. «Жасорат мактаблари»да робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Шу тариқа, ушбу мактаб ўқувчилари ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
Қайд этилишича, таълим ташкилотларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда «Турон» мактаб театри танлови ўтказиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг