Яман яқинида қайиқ ҳалокатга учради: 70 га яқин муҳожир ҳалок бўлди

Фото: Focus
Яман қирғоқлари яқинида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб фуқаролар бедарак йўқолган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, фожиа 3 август куни Яман жанубидаги Абьян вилояти соҳилларида юз берган. Қайиқда жами 150 киши бўлган, уларнинг кўпчилиги Эфиопиядан келган муҳожирлар эди.
Маҳаллий расмийларга кўра, 12 киши омон қолиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилган.
Айни пайтда Абьян вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Яман — Африка ва Араб яримороли ўртасидаги асосий миграцион йўллардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда минглаб муҳожирлар хавфли шароитда денгиз орқали ушбу йўналишда ҳаракатланиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг