Ядровий объектларда чиқиндилар билан ишлаш талаблари белгиланди
 
                Иллюстратив фото
Адлия вазирлиги кеча, 28 октябрь куни «Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг хавфсизлик талаблари»ни давлат рўйхатидан ўтказди.
Мазкур ҳужжат атом электр станциялари, кичик модулли ядро реакторлар, тадқиқот ядро реакторлар ҳамда бошқа ядровий қурилмалардан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда хавфсизликни таъминлашга оид талабларни белгилайди.
Унга кўра, радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда қуйидаги хавфсизлик талабларига риоя қилиниши лозим, жумладан:
• ходимларнинг нурланиш дозалари устидан доимий индивидуал назоратни амалга ошириш;
• радиоактив чиқиндиларни уларнинг фаоллик даражасига кўра таснифлаш;
• радиоактив чиқиндилардан радиация тарқалишининг олдини олиш мақсадида муҳофаза ва муҳандислик тўсиқларини қўллаш;
• ходимларни шахсий ҳимоя воситалари ҳамда дозиметрик назорат воситалари билан таъминлаш.
Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишда радиациявий назорат шакли объект лойиҳасида белгиланиши ва объектнинг эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилиши лозим.
Эксплуатация қилувчи ташкилотлар эксплуатация ҳужжатларини, жумладан радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича йўриқномалар ва қўлланмаларни ишлаб чиқишни таъминлаши керак.
Атом энергиясидан фойдаланиш жараёнида радиоактив чиқиндилар ҳосил бўлишининг нормалари, шу жумладан радиоактив чиқиндилар ҳосил бўлишининг йиллик режалаштирилган миқдорлари (ҳажмлари) ҳисоботда кўрсатилиши шарт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг