«XXI аср болалари» биринчи халқаро болалар театр ва IT фестивали бўлиб ўтди
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри «Дўстлик клуби» аъзоси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда жорий йилда замонавий компьютер технологияларига бағишланган янги услубдаги «Game over» спектакли саҳналаштирилиб, премьераси ўтказилган эди.
Ушбу ҳамкорлик ишларини давом эттириш мақсадида ёш ижрочилар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларнинг театр ва ITга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида куни кеча Рақамли технологиялар вазирлигида театр ва IT халқаро фестивали ташкил этилди.
Халқаро тадбирда иштирок этиш учун Беларусь Республикаси, Озарбайжон, Қалмоғистон Республикаси, Грузия, Кипр каби давлатларидан 55 дан зиёд актёр ҳамда режиссёрлар ташриф буюрди. Фестиваль доирасида ушбу давлатларнинг театр ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган спектакллар намойишлари, актёр-режиссёрларнинг инновацион ва қизиқарли чиқишлари, маҳорат-дарслари бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг