«WizzAir» биринчи бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг «WizzAir» авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга келиб қўнди. Аирбус А321 нео самолёти Ўзбекистонга янги — Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби парвоз йўналишини очди. Экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.
Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойидан бошлаб «WizzAir» Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Wizz Air — 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси. 2022 йил июль ҳолатига кўра Wizz Air авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Airbus самолётидан иборат эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг