Самбо: вакилларимизнинг халқаро турнирдаги муваффақияти

15:56 30 Апрель 2025 Спорт
1958 0

Ўзбекистонлик ёш спортчилар Бишкекда ўтказилган самбо бўйича халқаро турнирда муносиб иштирок этди.

Саккизинчи бор ташкил этилган, 300 дан зиёд спортчилар иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Улуғбек Муҳаммадиев 88 килограмм вазн тоифасида барча рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Давлат Алиризаев 70 килограмм вазнда, Ўлмас Бахтиёров 26 килограмм вазнда ва Дамир Алиризаев 46 килограмм вазн тоифасида бронза медалларига эга чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер