Дуатлон: энг кучлилар маълум бўлди
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида дуатлон бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 250 нафар спортчи рақобатлашди.
Мусобақада иштирокчилар 20 километр велопойга ва 3 километр масофага югуриш бўйича баҳс олиб борди. Унда эркаклар орасида Виктор Земцев, Андрей Шарипов ва Аъзамжон Қодиров ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган бўлса, аёллар ўртасида Виктория Морозова, Диана Валиева ҳамда Севара Чориева шоҳсупага кўтарилди.
Шунингдек, 13-15 ёш тоифаларидаги баҳсларда Мубинахон Ботирова, Салоҳиддин Файзуллаев, 10-12 ёшдагилар ўртасида Моҳигул Акбаржонова, Абзал Абдураззоқов, 7-9 ёшлилар баҳсида Мадина Абдуфаттоҳова ҳамда Макар Панасюк мамлакат чемпионига айланди.
Ғолиб ҳамда совриндорлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг