Сурхондарёда вояга етмаган шахс «Cobalt» машинасини олиб қочди

17:03 11 Май 2025 Жамият
236 0

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида вояга етмаган шахс «Cobalt» автомобилини олиб қочди ва ЙПХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар қилди.

7 май куни 22:18 атрофида Сурхондарё вилояти ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Термиз шаҳридаги савдо мажмуаси олдидан «Cobalt» русумли машина номаълум шахс томонидан олиб қочилган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида машина соат 23:40 атрофида тўхтатиб олинган.

Автомобилни олиб қочган, 2008 йилда туғилган вояга етмаган шахс онлайн қимор туфайли катта миқдорда қарздор экани ва машина эвазига пул олмоқчи бўлганини маълум қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?