WBA Шаҳрам Ғиёсовнинг чемпионлик жангига буйруқ берди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангига буйруқ берди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, WBA ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Эймантас Станиониснинг ушбу камарга мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши кераклигини билдирган. Энди боксчиларнинг жамоаси ўзаро жанг санаси, манзили ва шартлари бўйича келишиб олиши лозим.
Маълумот учун, Ғиёсов бугунгача 16 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангида мексикалик Мигел Парра (22-4-1)ни мағлубиятга учратган эди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг икки нафари ўзбекистонлик боксчи ғалабасини, бир нафари Парранинг ғалаба қозонганини қайд этганди.
Литвалик 30 ёшли боксчи профессионал боксда 15 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасини муддатидан аввал якунлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг