WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам Ғиёсов биринчи ўринда

12:18 03 Январь 2026 Спорт
287 0

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) 2025 йил декабрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Ушбу рўйхат профессионал боксчиларнинг йил охирида қайд этган натижалари асосида шакллантирилган.

Қайд этиш жоизки, рейтингдан жами саккиз нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўрин олди. Улар орасида ярим ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган Шаҳрам Ғиёсов ўз позициясини сақлаб қолиб, WBA рейтингининг биринчи поғонасида қолди. Супер ўрта вазнда эса Бектемир Мелиқўзиев иккинчи ўринда қайд этилди.

Бундан ташқари, ярим енгил вазн тоифасида Отабек Холматов учинчи ўриндан жой олган бўлса, биринчи ярим енгил вазнда Муҳаммад Шехов ҳам кучли учликдан ўрин эгаллади. Ушбу вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев тўртинчи поғонада қайд этилди.

Супер ярим ўрта вазнда Исроил Мадримов олтинчи ўринни эгаллаган бўлса, минимал вазнда Ҳасанбой Дўсматов еттинчи натижани кўрсатди. Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Сирожбек Исмоилов эса рейтингда 15-ўринни банд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?