WADA уч карра олимпия чемпионига қарши иш қўзғатди

23:10 25 Декабрь 2021 Спорт
2076 0

Фото: Миллий антидопинг агентлиги

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) сузиш бўйича уч карра олимпия чемпиони хитойлик Сун Янга қарши янги иш қўзғатди.

Бунга сабаб қилиб сузувчининг сув ҳавзасидан олинган фотосурати кўрсатилди. 

Гап шундаки, 30 ёшли спортчи ҳозирда допинг учун 4 йиллик дисквалификация жазосини ўтамоқда ва бу давр ичида унга машғулотларда иштирок этиш ман этилган.

Энди WADA Халқаро сузиш федерацияси (FINA) билан ҳамкорликда тегишли тергов-суриштирув ишларини олиб бориб, ушбу ҳолат юзасидан якуний қарорга келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер