WАДА президенти Витольд Банка илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрди
Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган ҳукуматлараро Осиё ва Океания мамлакатлари вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга мартабали меҳмонлар келиши бошланди.
Бугун, 21 май куни Тошкент халқаро аэропортида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) президенти Витольд Банка, Бош директор Оливер Ниггли ва бошқа мутасаддилар кутиб олинди.
Мартабали меҳмонларни Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиковлар кутиб олди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бу Витольд Банканинг нафақат Ўзбекистонга, балки Марказий Осиё давлатларига ҳам биринчи ташриф ҳисобланади.
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти Витольд Банка ва Ўзбекистон Спорт вазири Адҳам Икрамов иштирокида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, InterContinental Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган анжуман 22 май куни ўз ишини бошлайди.





Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг