Вояга етмаганларга банк карталари очиш бўйича талаблар белгиланмоқда

Фото: Санжар Шомуродов/«Халқ сўзи»
Шавкат Мирзиёевнинг «Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги 153-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарор билан, Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар номига банк карталарини очиш ва уларнинг молиявий амалиётларини назорат қилиш масалалари бўйича янги тартиб-таомиллар жорий этилмоқда. Ҳукумат қарорига мувофиқ, эндиликда вояга етмаганлар учун банкларда ҳисоб рақамлари ва банк карталарини очиш бўйича аниқ талаблар ишлаб чиқилади. Бу орқали ушбу ёш тоифасининг киберфирибгарликка дучор бўлишининг олдини олиш ва уларнинг молиявий хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Янги тартибларга кўра, банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ бўлган шубҳали молиявий операциялар (фрод амалиётлар) ҳақида хабардор қилиш амалиётини жорий этади. Бу билан ота-оналар ўз фарзандларининг молиявий фаолияти устидан реал вақтда кузатув олиб бориш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, банклар ва тўлов ташкилотлари ўзларининг мобил иловаларига антивирус ҳимоя тизимларини ўрнатиши, фойдаланувчи қурилмасида зарарли дастурлар аниқланган тақдирда уларни дарҳол огоҳлантириши мажбурий этиб белгиланмоқда.
Шубҳали пул ўтказмалари билан боғлиқ ҳолатларда, Ички ишлар органлари масъул бўлинмалари сўровига асосан банк карталари тезкор тарзда блокланади. Бу чоралар, айниқса, киберҳужумлар ва ноқонуний пул айланмасига қарши самарали восита сифатида хизмат қилади. Терговга қадар текширув ёки дастлабки тергов жараёнларида содир этилган кибержиноятлар юзасидан киберхавфсизлик талабларига риоя қилинган- қилинмаганлиги бўйича хулосани «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси тақдим этади.
Шу билан бирга, мамлакатда Кибержиноятларга қарши курашиш ва рақамли терговга кўмаклашиш маркази ташкил этилиши белгиланди. Марказнинг асосий вазифалари қаторига кибержиноятларни аниқлаш, фош этиш, тергов қилиш амалиётидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш киради. Ушбу ташаббуслар мамлакатдаги рақамли хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиб, айниқса ёшлар ўртасидаги молиявий саводхонлик ва ҳимояни янада мустаҳкамлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг