Вобкентда боғчага қамраб олиш даражаси йил охиригача 87 фоизга етиши кутилмоқда

12:04 13 Май 2024 Жамият
148 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Ширин» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 90 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилотининг қурилиб фойдаланишга топширилиши бу ерда истиқомат қилувчи ёш ота – оналар ва уларнинг жажжи фарзандлари учун эсда қоларли воқеалардан бирига айланди.

Гап шундаки, вилоятда сайёҳлик – этнографик ҳудуд сифатига танилган Ширинда боғча масаласи долзарб бўлиб турган, 3 – 7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиш даражаси атиги 30 фоизни ташкил этаётганди. Барча қулайликларга эга 14-сонли ДМТТ биносининг қад ростлаши ортидан бу масала ечими сари катта қадам қўйилди. Кўрса ҳавас қилгулик иншоот қурилиши учун 185 миллион сўм миқдоридаги маҳаллий бюджет маблағи ҳамда «Азамат Султон» масъулияти чекланган жамиятининг 274 миллион сўм ҳажмдаги ҳомийлик кўмаги асқатди. Буни қай бир маънода келажакка тикилган сармоя ҳам дейиш мумкин. Чунки қулай шарт-шароитларда таълим-тарбия олган ўғил-қизлар дунёдаги тенгқурлари билан ҳар жабҳада рақобатлаша оладиган ёшлар бўлиб вояга етишади.

Эътиборлиси, туманда мактабгача таълим сифатини яхшилаш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Ҳозир туманда 36 та давлат, 95 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. 2024 йил якунига қадар 9 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очиш, «Ҳажувон» ва «Кўлхатиб» маҳаллалари ҳудудида янгидан 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш орқали қамров даражасини 87 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер