Владивостокда ўзбек диаспораси вакиллари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди

15:39 27 Май 2022 Спорт
603 0

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ўзбек диаспора ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда мини-футбол бўйича «Бош консулхона кубоги-2022» мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада Приморск ўлкасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантларидан ташкил топган 16 та жамоа таркибида 300 нафарга яқин юртдошларимиз иштирок этди.

Мусобақа ғолиблари Бош консулхона кубоги, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер