Владимир Норов Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашув ўтказди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 12 июль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашув ўтказди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Россия парламентлараро алоқалари ва алмашувларини салмоқли даражада жадаллаштириб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бу икки мамлакатнинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани эътироф этилди.
Икки мамлакат қонун чиқарувчи органларининг олий даражадаги келишувларни амалга оширишдаги фаол иштирок этиши ҳамда парламент дипломатияси имкониятларидан кенгроқ фойдаланишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Томонларнинг халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлиги ҳақида таъкидланди.
Россия томони Ўзбекистонда Асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва ўзгаришлар юзасидан жамоатчилик муҳокамаси жараёни билан таништирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг