Владимир Норов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тсзян Янни қабул қилди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тсзян Янни қабул қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, томонлар ХХР Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И нинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши доирасида эришилган келишувлар натижаларини юқори баҳоладилар.
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг