Владимир Норов БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло билан учрашди.
Мулоқот чоғида кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилган Ўзбекистон билан БМТ ва унинг институтлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Р.ДиКарло Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар БМТ томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди.
Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Марказий Осиёда янги дўстлик, ишонч ва ўзаро англашув муҳитини шакллантиришга хизмат қилган Ўзбекистон Республикасининг жорий минтақавий сиёсатига юксак баҳо берилди.
Ўзбекистон томонининг Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш, ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш борасидаги тизимли саъй-ҳаракатлари муҳимлиги қайд этилди.
БМТ Бош котиби ўринбосари жорий йил март ойида БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегиясини амалга оширишга бағишланган халқаро конференция муваффақиятли ўтгани билан Ўзбекистон томонини табриклади.
Учрашув якунида Р.ДиКарло Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг