Винисиус бор, Мбаппе йўқ: Европа Чемпионлар лигасида мавсумнинг энг яхшилари аниқ бўлди
Фото: Getty images
УЕФА 2023-2024 йилги Европа чемпионлар лигасининг энг яхшиларини маълум қилди. “Мавсумнинг энг яхши футболчиси” номига Мадриднинг “Реал” клуби вингери Винисиус Жуниор лойиқ деб топилди.
Мавсум Чемпионлар лигасида бразилиялик футболчи 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Мадриднинг яна бир истеъдодли ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Беллингем 2023-йил ёзидан бери “Реал”да ўйнамоқда. Бунгача англиялик ярим ҳимоячи Дортмунднинг “Боруссия” клуби шарафини ҳимоя қилган эди.
Винисиус ва Беллингем “Реал” билан биргаликда финалда Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди.
“Реал Мадрид”нинг яна бир ярим ҳимоячиси Федерико Валверденинг “Манчестер Сити” дарвозасига тўп киритган голи “Мавсумнинг энг чиройли голи” сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигасининг рамзий терма жамоасини ҳам тузди. Ушбу жамоадан 4 нафардан “Боруссия” ва “Реал” клуби футболчилари, 1 нафардан “ПСЖ”, “Манчестер Сити” ва “Бавария” футболчилари ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг