Вилоят туризмини ривожлантиришда инвестициялар жалб қилинмоқда

17:13 09 Декабрь 2023 Жамият
161 0

Тошкент вилоятида туризм соҳасида бир қанча инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Жорий йилда 2,1 триллион сўм бўлган жами 56 та инвестиция лойиҳалари, 10 та туристик фирмалар ҳамда 178 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш режалаштирилган.

Сентябрь ойи якунига қадар умумий қиймати 948 миллиард 432 миллион сўм миқдоридаги жами 47 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1320 нафар янги иш ўринлари яратилди. Шундан, дам олиш масканлари бўйича 9 та, гастрономик туризм хизматлари йўналишида 15 та, соғломлаштириш ва санаторий хизматлари соҳасида 1 та, меҳмонхона хизматлари бўйича 12 та, бошқа туризм хизматлари бўйича эса 10 та лойиҳа амалга оширилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Бўстонлиқ туманида 12 та, Чирчиқ шаҳрида 6 та, Зангиота ва Паркент туманларида 5 тадан, Ангрен шаҳрида 3 та, Бўка, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманларида 2 тадан, Бекобод, Нурафшон, Оҳангарон, Олмалиқ, Янгийўл шаҳарлари ва Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Чиноз, Юқори Чирчиқ туманларида 1 тадан лойиҳалар амалга оширилди.

Амалга оширилган лойиҳалар доирасида 40 миллион АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестициялари ўзлаштирилди. Жумладан, Ангрен шаҳри “Янгиобод” маҳалла ҳудудида “Yangiabad Jemchujina chatkala” МЧЖ томонидан Тоғ-чанғи курорти, сноуборд, фрицтайл ва трамплиндан сакрашни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 6 миллион АҚШ доллари, Зангиота туманида “Expected homes” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан замонавий турар-жой, савдо комплексларини қуриш, тиббиёт хизматларини йўлга қўйиш лойиҳаси доирасида 34 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилишига эришилди. Ўрта Чирчиқ туманида “TASH VEGAS” МЧЖ томонидан дам олиш маскани ташкил этиш лойиҳаси доирасида 600 минг АҚШ доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Шунингдек, 141 та жойлаштириш воситалари, жумладан, 24 та меҳмонхона ва дам олиш муассасаси, 12 та хостел, 105 та оилавий меҳмон уйи ҳамда маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи 21 та туристик фирмалар фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоятда туризм инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллий ва хорижий туристларга сифатли хизматларни ташкил қилиш, туристларнинг вилоятда қолиш муддатларини ошириш мақсадида, туризм соҳасида бўлиб ўтаётган халқаро тадбир ва ярмаркалар, учрашувлар доимий ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНWТО) Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида Швейцария, Россия, Германия, Қозоғистон, Туркия, Баҳрайн ва бошқа давлат вакиллари билан 581,5 миллион АҚШ долларлик 19 та меморандумлар имзоланиб, ҳамкорликдаги ишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?