Видеоселекторда ходимаси билан ишқий муносабатда бўлган амалдор ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг мансабдори «Zoom» платформасида ўтказилган мажлисда камерасини ёниқ қолдирган ҳолда аёлни қучоқлаб олгани акс этган тасвирлар тарқалиб, турли муносабатларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Аммо муносабатда ходимларнинг айнан қайси ҳудудда иш фаолиятини олиб бориши маълум қилинмаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ушбу мансабдор Каттақўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
«Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади», дейилади вазирлик муносабатида.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган Сенат ялпи мажлисида мажлис иштирокчисининг ухлаб қолганлиги тўғрисидаги расм ва видеолар юзасидан изоҳ берилганини хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг