Вьетнамда биринчи марта метро линияси очилди

20:52 07 Ноябрь 2021 Дунё
1312 0

Вьетнамда ўн йил давом этган қурилишдан сўнг биринчи метро линияси очилди.

Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида ўн йил давом этган қурилишдан сўнг шанба куни биринчи метро линияси ишлай бошлади, деб хабар беради VnExpress.

Метро поездлари ер устидаги узунлиги 13 километрли эстакадада ҳаракатланади. Сафар давоми 12та станциядаги тўхтаб ўтишлар билан бирга жами 23 минутни ташкил этади.

Дастлабки 15 кун йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Яна иккита линия қурилиши режалаштирилган. Метронинг ишга тушишидан пойтахт йўлларидаги тирбандликларга барҳам берилиши кутилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер