Венгриядаги Шарқшунослик институтида ўзбек тили курслари ташкил этилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештдаги Этвош Лоранд университети қошидаги Шарқшунослик институти директори Бенедек Пери билан учрашди.
Суҳбат чоғида институт директори Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан юқори қизиқиш билдирди.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети билан яқин ҳамкорлик қилиш тажрибаси муваффақиятли бўлгани таъкидланди.
Венгрия томони мамлакатда катта қизиқиш уйғотаётган ўзбек тилини ўқитишни ўзи раҳбарлик қилаётган Шарқшунослик институтида ташкил этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат якунида ҳар икки томон учун ҳам қизиқ бўлган бошқа истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг