Венесуэла мухолифати Мадуро ҳибсга олинганидан сўнг ҳокимиятни қўлга олишга тайёрлигини билдирди
Николас Мадуро режимига қарши амалга оширилган Америка операциясидан сўнг Венесуэла мухолифати ўзининг илк расмий баёнотини эълон қилди. Баёнот мухолифат етакчиси, тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо номидан берилган.
Баёнотда таъкидланишича, Николос Мадуро Венесуэла халқига ҳамда бошқа давлатлар фуқароларига қарши содир этган шафқатсиз жиноятлари учун халқаро адолат олдида жавоб бериши шарт.
Мухолифат Мадуро инқирозга музокаралар йўли билан ечим топишдан бош тортганини, бу эса вазиятнинг зўравонлик сценарийсига олиб келганини қайд этган.
«Музокаралар орқали чиқиш йўлини қабул қилишдан бош тортилганига қарамай, Қўшма Штатлар ҳукумати қонун устуворлигини таъминлаш бўйича берган ваъдасини бажарди», — дейилади баёнотда.
Мария Корина Мачадо ва унинг тарафдорлари мамлакат учун жавобгарликни зудлик билан ўз зиммаларига олишга тайёр эканлигини билдирган.
«Мамлакатимизда халқ ҳокимияти ва миллий суверенитетни тиклаш вақти келди. Биз тартиб ўрнатамиз, сиёсий маҳбусларни озод қиламиз, кучли давлат қурамиз ва фарзандларимизни уйга қайтарамиз», — дейди Мария Корина.
Шунингдек, мухолифат етакчиси хорижда яшаётган венесуэлаликларга алоҳида мурожаат йўлланган.
«Сизларнинг сафарбарлигингиз талаб этилади. Биз дунё ҳукуматлари ва жамоатчилигини рағбатлантириш, шунингдек, янги Венесуэлани барпо этиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларга жалб этишни мақсад қилганмиз», — дея қўшимча қилган Мачадо.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг