Вазирлик ва идораларда 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозими қисқартирилади
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмаси мақбуллаштирилади
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади.
Жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади.
Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.
2021 йил 1 сентябргача ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини баҳолаш учун махсус дастур ишлаб чиқилиб давлат органларида босқичма-босқич жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг