«Ватанпарвар» ташкилоти спортчиси Муҳаммад Камолов Жаҳон кубогида совриндор бўлди

23:44 13 Май 2022 Спорт
925 0

Фото: «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати

Шу кунларда Германиянинг Зуль шаҳрида спортнинг ўқ отиш тури спорти бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 50 давлатидан беш юздан ортиқ иқтидорли спортчилар баҳс юритмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақада иштирок этаётган ташкилотнинг Наманган вилояти Кенгашининг пневматик қуролдан ўқ отиш секцияси аъзоси 18 ёшли Муҳаммад Камолов 10 метр масофага тўппончадан ўқ отиш беллашувида муносиб иштирок этиб, 70 нафар иштирокчи орасида 3-ўринни қўлга киритди. У муросасиз беллашувларда ҳиндистонлик Шива Нарвал ва Сарабжот Сингхдан бироз имкониятни берди. Терма жамоамизнинг яна бир вакили Вениамин Никитин ҳам беллашувда фаол иштирок этиб, саккизинчи ўринни эгаллади.

Эътиборли жиҳати, бу ёш мерганларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларида қўлга киритган илк медали ҳисобланади. Бунгача вакилларимиз 1999, 2008 йилларда ўтказилган катталар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳсларида совриндорлар сафидан жой олган эди.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Камолов ўтган 2021 йилда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган биринчи МДҲ давлатлари ўйинларининг пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақасида олтин ҳамда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри мезбонлик қилган ХХIV Осиё чемпионатида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер