«Ватанпарвар» ташкилоти спортчилари «Байконур Кубоги – 2022» ғолибликка эришди
Фото: «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 16-23 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Байконур шаҳрида ракетамодель спорти бўйича «Байконур Кубоги – 2022» халқаро спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь терма жамоаларидан 200 нафарга яқин спортчилар иштирок этган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти спортчиларидан иборат миллий терма жамоа мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди. Шиддатли ва муросасиз кечган ушбу беллашувда спортчилар ўзлари томонидан яратилган ракета моделлари ва уларнинг очиқ осмонда нечоғлик парвоз қилиш имкониятларига эга эканлигини намоён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, нафақат ҳамюртларимизнинг, балки тадбирни қизиқиш билан кузатиб борган бутун дунё ракетамодель спорти ихлосмандлари олқишларига сазовор бўлди.
Шунингдек, яккалик баҳсларида «Ватанпарвар» ташкилоти спортчиларидан Нажмиддин Зайлидинов олтин ва бронза, Фарҳод Бакиев олтин, Ҳаётбек Қурбоналиев кумуш, Фирдавс Гулмуродов кумуш, Самандар Соқиев бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, «Ватанпарвар» ташкилоти бир қатор халқаро спорт ташкилотлари, жумладан, Халқаро аэронавтика федерацияси (ФАИ)нинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг