Ватан ҳимояси – муқаддас бурч
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қарши шаҳрида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ҳарбий қисм ва муассасаларга тегишли ҳарбий техникалар карвони шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланди.
Тепасида юртимиз байроғи ҳилпираган, турли-туман кўринишдаги, ҳар хил вазифаларни бажарувчи бу қудратли техникалар шаҳар ва вилоят марказига яқин туманлар аҳолиси, воҳа меҳмонларида катта таассурот қолдирди. Тадбирнинг иккинчи қисми вилоят мусиқали драма-театри олдидаги очиқ майдонда санъат усталари ҳамда ҳарбий оркестр томонидан намойиш этилган галаконцерт, ҳарбий хизматчиларнинг турли жанговар элементларни ўзида мужассам этган кўргазмали чиқишлари билан давом этди.
— Бундай тадбирлар ёшларда ҳарбий ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Комила Карамова. — “Ватанпарварлик ойлиги”ни юқори савияда ўтказиш бўйича барча масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда кенг қамровли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққанмиз. Унинг доирасида туман шаҳар марказларида ҳарбий парадлар, жанговар қурол-аслаҳалар кўргазмалари, таълим муассасаларида ватанпарварлик дарслари, уч авлод учрашувлари ўтказилмоқда. Шунингдек, “Аскар оналарини шарафлаймиз”, “Фарзандим ватан ҳимоячиси” каби қатор маънавий-маърифий тадбирлар ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкам бўлишига катта ҳисса қўшмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг