Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт марказининг ўқ отиш мажмуасида «Матонат мактаби» доирасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Унда таниқли паралимпия спортчилари билан бир қаторда мактаб ўқувчилари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этди. Мард, жасур ҳарбийларимизнинг кўргазмали чиқишлари иштирокчилар орасида Ватанга бўлган муҳаббатни янада оширди. Ҳарбий оркестр ижросида куйланган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар эса тадбирга юқори кайфият бағишлади.
Матонатли спортчиларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ва эришган ютуқлари ёшларда катта таассурот қолдирди ва улар учун ҳақиқий наъмуна бўлди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўқ отиш, стол тенниси, арқон тортиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўришди ва якунда ғолиблар Мудофаа вазирлиги томонидан ташаккурнома, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг