«Ваъда» фильми халқаро кинофестиваль дастуридан ўрин олди

12:40 12 Ноябрь 2021 Маданият
913 0

Кинематография агентлиги «Ёшлик» киностудияси томонидан «Дебют-2020» ёшлар киноалманахида суратга олинган «Ваъда» (“Promise”) қисқа метражли фильми «9. International silkroad film awards" кинофестивали дастурига киритилди. 

Мазкур кинофестивалнинг финал босқичи жорий йилнинг 6 декабрь куни Туркия Республикасида бўлиб ўтади.

«Ваъда» қисқа метражли фильмининг сценарий муаллифи Азизбек Қурбонов, постановкачи режиссёр Отабек Юлдашев, оператор Илёс Исломов, постановкачи рассом Сардор Маҳмудов, картина директори Илҳом Абсаломов.

Маълумот учун, мазкур кинофестивалда 2020 йилнинг январь ойидан буён суратга олинган қисқа метражли бадиий, анимацион ва ҳужжатли фильмлар иштирок этади. 

Финал босқичида ғолиб бўлган кинокартиналарга кинофестиваль статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер