Uzcard ва Humo карталари банкоматларини бирлаштириш ишлари тўлиқ якунланди
Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматлари интеграцияси муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Uzcard хабар берди.
Хабарда ёзилишича, барча тижорат банкларининг банкоматлари иккала тўлов тизимининг карталарини қабул қилиши учун бирлаштирилди.
“Энди Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банкоматлар ушбу имкониятни қўллаб-қувватлайди ва сиз мос банкомат излаб вақт йўқотмайсиз. Ҳар бир банкомат Uzcard ва Humo карталаридан транзакцияларни амалга ошириш ва нақд пул ечиб олиш имконини беради”, — дея хабар берган компания.
Май ойида “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг