Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Бугун, 13-центабр куни Uzbekistan Airways ва ҳаво кемаларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳасида жаҳон етакчиларидан бири – Lufthansa Technik AG ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг 30 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ санани нишонлаш доирасида «Uzbekistan Airways Technics» ҳудудида ҳар икки компания вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Ўттиз йил аввал «Uzbekistan Airways Technics» авиатаъмирлаш корхонаси мутахассислари Lufthansa Technik AG базасида таҳсил олишган. Янги техникани ўзлаштириш ва халқаро сертификатлар олиш мақсадида таъмирлаш бўлинмасини тўлиқ қайта жиҳозлаш бошланди. Германия авиакорхонаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бугунги кунда катта самара бермоқда: UAT жаҳон стандартлари даражасида ҳаво кемаларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни тақдим этмоқда. Таъкидлаш жоизки, “Uzbekistan Airways Technics” MDH мамлакатларидаги йирик ихтисослашган корхоналардан бири ҳисобланади.
«Биз Uzbekistan Airways Technics ва Lufthansa Technics ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаймиз. 30 йиллик ҳамжиҳат тарихимиз давомида биз юксак марраларга эришдик ва ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқдик. Аммо мукаммалликнинг чегараси йўқ, шунинг учун ҳам ҳамкорликни ривожлантиришда давом этамиз ва янги мақсадлар сари интиламиз», — деди “Uzbekistan Airways Technics” MChJ директори Марат Латипов.
Таъкидлаш жоизки, Германия авиакомпанияси билан ҳамкорлик нафақат мутахассислар тайёрлаш ва эҳтиёт қисмларни таъмирлаш, балки ҳаво кемаларни таъмирлаш хизматлари бозорини ўрганиш ва Uzbekistan Airways Technics нинг мижозлар базасини яратишдан иборат эди. Натижада, 1997 йилдан буён ва бугунги кунгача UAT жаҳон стандартлари даражасида ҳаво кемаларига техник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиб келмоқда.
“Lufthansa Technik AG ва Uzbekistan Airways ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини инкор этиб бўлмайди. 30 йилдан бери давом этаётгани эса кўп нарсадан далолат беради. Бугун биз билан Германиялик ҳамкасбларимиз ушбу қувончни баҳам кўраётганидан жуда хурсандман. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бу ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли, – деди “Uzbekistan Airways” AJ Бошқаруви раиси Шухрат Худайкулов.
Uzbekistan Airways Technics ҳақида:
«Uzbekistan Airways Techinics» MChJ Uzbekistan Airways AJнинг ҳаво кемалар, двигателлар ва компонентлар техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида 98 йилдан ортиқ тажрибага эга таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Замонавий UAT мажмуаси деярли барча турдаги Airbus ва Boeing самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни амалга оширади.
Авиакорхонанинг географик жиҳатдан қулай жойлашганлиги, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти ҳудудига туташ бўлганлиги, ҳар қандай класс ҳаво кемасини қабул қилиш, сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни амалга оширишга имкон беради.
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг