«UzAirways» Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга вақтинчалик чекловлар жорий этди (+видео)
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга вақтинчалик чекловлар жорий этилгани муносабати билан парвоз жадвалидаги мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Ушбу ўзгаришлар Тошкентдан Деҳли, Мумбай, Лахор, Бангкок, Куала-Лумпур, Пхукет шаҳарлари йўналишларига, шунингдек, ушбу шаҳарлардан Тошкентга қайтиш рейсларига тааллуқлидир.
Мазкур вазият сабабли айрим парвозлар белгиланган вақтдан ўртача 1,5 соатга ёки ундан кўпроққа чўзилиши мумкин. Авиакомпания йўловчиларнинг тушуниши ва сабр-тоқатини сўраб, уларнинг қулайлиги учун барча зарур чораларни кўраётганини таъкидлади.
Агар рейс бекор қилинса, йўловчиларга жаримасиз тарзда яқин саналарга қайта бронь қилиш имконияти ёки авиабилет учун тўланган суммани тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқи тақдим этилади.
«Бу борадаги барча ҳаракатлар «Uzbekistan Airways»нинг йўловчилар, экипаж аъзолари ва ҳаво кемалари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифасидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг