«Усмон Носир» драмасининг премьераси бўлиб ўтди
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида атоқли шоир, жамоат арбоби Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган «Усмон Носир» тарихий мусиқали драмасининг премьераси бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2022 йил 10 февралдаги қарори асосида мамлакатимизда оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Режиссёр Достон Ҳақбердиев бошчилигида саҳналаштирилган драма мазкур қарор ижросининг яна бир амалий намунаси экани аҳамиятлидир.
Маърифатпарвар бобомиз ҳаёти, жумладан, жазо бўлмасидаги сўнгги куни акс эттирилган асарда шоирнинг хотиралари, хаёллари ва дардлари ҳар қандай томошабинни ҳаяжонга солади, ўйга чўмдиради, йиғлатади.
Мураккаб саҳналарга бой спектаклда Равшан Ибрагимов Усмон Носир ролини ижро этди. Бундан ташқари, Меҳри Бекжонова, Маъсуда Отажонова, Оқила Ғуломова, Жамолбек Валиев каби актёрлар ўз маҳоратини намоён қилишди.
Шунингдек, пьеса композитор Мустафо Бафоев, постановкачи рассом Миржалол Холиқов, адабий маслаҳатчи академик Наим Каримовнинг саъй-ҳаракатлари натижасида юзага келди.
Ёзувчи Жавлон Жовлиев қаламига мансуб ушбу пьеса премьераси адабий жамоатчилик томонидан зўр қизиқиш билан кутиб олинди.
Нодирбек ИБОДУЛЛАЕВ, ЎзЖОКУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг