Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги санаси маълум қилинди
Фото: AP
Александр Усик (Украина) ва Тайсон Фьюри (Буюк Британия) ўртасидаги реванш жанги 2024 йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда беллашув ташкилотчиси Турки аш-Шейх маълум қилди.
«Мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 2024 йилнинг 21 декабрь санасига белгиланди. Беллашув Ар-Риёдда бўлиб ўтади. Дунё яна тарихий курашни кўради. Биз бокс мухлислари олдидаги мажбуриятларимизни бажаришда давом этамиз», дейди Турки Ал аш-Шайх.
Бу боксчилар ўртасидаги биринчи баҳс шу йилнинг 19 май куни бўлиб ўтганди. Ўн икки раунд давом этган баҳсда Усик Фьюрини очколар ҳисобида мағлуб этиб, супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF, IBO ва WBC чемпионлик камарлари эгасига бўлганди. Ушбу жанггача WBC камари Тайсон Фьюрига тегишли эди. Шу тариқа Усик ХХI асрда мутлақ жаҳон чемпиони бўлган биринчи боксчига айланди. Унгача британиялик Леннокс Льюис 1999 йилда супер оғир вазн тоифасида мутлақ чемпиони бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг