Урганч давлат университети 2025 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтига қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади

16:03 05 Сентябр 2024 Жамият
660 0

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИ

2025 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтига қуйидаги ихтисосликлар бўйича

ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

(ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда ўқиш учун)

Ихтисослик шифри ва номи

Докторантура

Таянч докторантура

Мақсадли докторантура

Стажор-тадқиқотчи

   

 

DSc

 

 

PhD

 

 

DSc

 

 

PhD

 

 

1

01.01.01- Математик анализ

 

1

   

1

2

01.01.02- Дифференциал тенгламалар ва математик физика

 

1

 

1

 

3

01.04.04-Физикавий электроника

 

1

     

4

01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси

 

2

     

5

01.04.11- Лазер физикаси

 

1

   

1

6

02.00.03 – Органик кимё

 

1

     

7

02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар

 

1

     

8

02.00.13- Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси

 

3

     

9

05.01.07 – Математик моделлаштириш, Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи

 

3

     

10

05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари

 

2

   

1

11

06.01.08- Ўсимликшунослик

 

4

     

12

07.00.01- Ўзбекистон тарихи

 

1

     

13

08.00.04.- Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

 

1

     

14

08.00.05- Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти

 

2

     

15

08.00.06- Эконометрика ва статистика

 

1

     

16

08.00.12.- Минтақавий иқтисодиёт

 

2

     

17

10.00.01-Ўзбек тили

 

2

     

18

10.00.02- Ўзбек адабиёти

 

3

     

19

10.00.06-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик

 

2

     

20

11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география

 

1

     

21

11.00.06-Геодезия. Картография

 

2

     

22

13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи

 

2

     

23

13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (соҳалар бўйича)

 

2

     

24

18.00.02 — Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар-жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси

 

2

     

25

19.00.06- Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси

 

2

   

1

26

02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулот-ларига ишлов бериш сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари

 

3

     
 

Жами

0

48

0

1

4

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 14 июндаги 211-сонли 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати ва уларнинг даражаларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғига асосан, Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги Низомнинг 3-боб 16, 18 ва 19-хатбошиларига кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг стажор-тадқиқотчилик ва таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

Магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;

Олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тиллар йўналишлари бўйича — камида Cл даражасида, гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича — камида B2 даражасида, бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича -камида B1 даражасида хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлганлар;

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар;

Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;

Олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тиллар йўналишлари бўйича — камида Cл даражасида, гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича — камида B2 даражасида, бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича -камида B1 даражасида хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлганлар;

Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Стажор-тадқиқотчилик учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

(ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда ўқиш учун)

— ариза;

— қисқача биографик маълумотнома;

— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

— олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

— нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Таянч докторантура учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

(ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда ўқиш учун)

— ариза;

— хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;

— қисқача биографик маълумотнома;

— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

— олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

— нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар.

Докторантура учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

(ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда ўқиш учун)

— ариза;

— хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;

— қисқача биографик маълумотнома;

— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

— олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

— тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DCs) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

— нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Мустақил изланувчилик учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

(ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш учун)

— қисқача биографик маълумотнома;

— фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

— илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

— фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

— иш жойидан тавсифнома.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар чоракнинг учинчи ойигача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва таълим муассасасидаги қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.

Ҳужжатлар 2024 йил 15 октябргача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 1-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манзил: Урганч шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй.

Маълумот учун телефонлар: +998622246644

Phd.mininnovation.uz сайтида регистрация бўлиш керак

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?