UNWTO Бош котиби: «Ўзбекистон тажрибаси бутун дунё мактаблари учун алоҳида дарслик яратишга туртки бўлади»

Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистоннинг туризмни болаликдан бошлашга доир ташаббусини юқори баҳолаб, ушбу ташаббусни бутун дунё мамлакатлари мактабларида алоҳида фан сифатида киритиш ва соҳага оид дарслик яратишга туртки бўлишини таъкидлади. Пололикашвили бу ҳақида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Испанияга яқиндаги ташрифи доирасида ўтган учрашувда маълум қилган. Азиз Абдуҳакимов БТТ Бош котибига бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида туризм маданиятини шакллантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
«Ўзбекистонда ёшлар орасида соҳага қизиқиш уйғотиш мақсадида мамлакат бўйлаб умумтаълим мактабларида жойлашга мўлжалланган туристик харита яратилди. Шу билан бирга, болаликдан саёҳат маданиятини шакллантиришга ёрдам берувчи «Ёш сайёҳ» қўлланмалари ишлаб чиқилди. Мактабларда ўқув дастурига «Туризм соати» киритилмоқда», - деди Бош вазир ўринбосари. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган бу каби амалий ишлар UNWTO Бош котибида катта қизиқиш уйғотди. «Туризмни ривожлантиришни болалардан бошлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси UNWTO ҳамкорлигида бутун дунё мамлакатларининг бошланғич мактаблари учун алоҳида фан жорий қилиш ва дарслик яратишга туртки бўлади. Бу фанни Осиёда илк бор Ўзбекистон мактабларида синовдан ўтказишни таклиф қиламан», — деди Пололикашвили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг