“Универсиада — 2025” ғолиб ва совриндорлари тантанали тарзда тақдирланди
Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Универсиада — 2025” спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ҳудудий жамоаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ҳукумат вакиллари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, шунингдек, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
Мусобақада ғалаба қозонган ва совриндор бўлган жамоаларга фахрий ёрлиқ, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирлаш маросимида спортчиларнинг фаоллиги, таълим муассасаларининг меҳнати ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасидаги жонбозликлари алоҳида эътироф этилди.
“Универсиада — 2025” — ёшлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва юртимиз спорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим майдонга айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг